Telegram Group Search
Ҳисако Кояма - япон астрономи

У 40 йилдан ортиқ вақт давомида ҳар куни қуёш доғларини кузатган ва чизган. Ҳаммаси бўлиб Ҳисако 10 мингдан ортиқ эскизлар яратди. У яратган батафсил маълумотлари ҳали ҳам олимларга қуёш цикллари ва Қуёшнинг магнит майдонларини ўрганишда ёрдам беради.

@themantiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Илм-фан | Science | Наука
Photo
Олимлар инсон темпорал кортексининг юқори аниқликдаги бир миллиметр куб харитасини яратишди. Модель ҳажми 1400 терабайт

Унда 57 000 га яқин ҳужайралар, 230 миллиметрга яқин қон томирлари ва 150 миллионга яқин синапслар мавжуд.

Science журналида чоп этилган харита Harvard ва Google ўртасидаги ўн йиллик ҳамкорликнинг чўққиси бўлиб, инсон мияси кортексининг - хотира ва бошқа юқори даражадаги функсиялар учун масъул бўлган ҳудудни мисли кўрилмаган кўринишини тақдим этди. Гуруч донасидек катталикдаги мия тўқималарининг бир бўлагини тасаввур қилинг, энди уни ҳар бир ҳужайра ва нейрон алоқалар тармоғи аниқ ва ёрқин кўриниши учунучун катталаштириб рангларга бўясак мана шундай тасвирни оламиз

Намуна эпилепсияни даволаш учун операция қилинган 45 ёшли аёлнинг миясидан олинган. Ҳужайраларни кўришни осонлаштириш учун парча 5000 марта кесилган, консервантларга ботирилган ва оғир металлар билан бўялган

Барча бўлимлар электрон микроскоплар ёрдамида тасвирланган ва кейин 3 форматида қайта тикланган. Бунинг ёрдамида тадқиқотчилар функтсиялари ҳали ҳам ноаниқ бўлган нейронлар ўртасидаги алоқаларнинг янги модельларини кашф этишди

Ушбу кашфиёт баъзи психиатрик ва нейродегенератив касалликларни даволаш бўйича янги усулларни таклиф қилади

https://www.science.org/doi/10.1126/science.adk4858

@themantiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳашаротлар метаморфози

Ҳашаротларда метаморфознинг иккита асосий тури мавжуд: тўлиқ бўлмаган ва тўлиқ метаморфоз. Тухумдан чиққандан сўнг, ҳашарот личинка, ғумбак ва вояга етган босқичларидан ўтади. Тўлиқ бўлмаганда, фақат личинка ва вояга етган босқичлари бўлади

@themantiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Cacos.uz сайтининг мобил иловасини юклаб олиб, турли хил сифатли ва фойдали илмий мақолаларни ўқиш мумкин. Сайтда менинг ҳам мақолаларим чиқади.

Мобил иловани юклаш: https://play.google.com/store/apps/details?id=dev.cacos.uz

Лойиҳани телеграм канали: @cacosuz

@themantiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Medivis жарроҳлик системаси МРТ ва компютер томографияси каби мураккаб 2 тасвирларни 3 визуализатсияга айлантиради ва уларни реал вақтда беморнинг танасига жойлаштиради

@themantiq
Хлорофил ва гемоглобин

Хлорофил ўсимлик хлоропластларини яшил рангга бўяйдиган яшил пигментдир. Унинг иштирокида фотосинтез содир бўлади. Хлорофиллар порфирин тузилишга эга ва гемга ўхшаш

Асосий фарқ шундаки, "ўсимлик қони" магний (Мg) молекуласини ўз ичига олади, бизнинг қонимиздаги гемоглобинда эса темир (Fе) молекуласи мавжуд

Магний "ўсимлик қонини" яшил қилиш учун жавобгар бўлса, темир бизнинг қонимизни қизил рангга киритади

@themantiq
Бразилиядаги Қуёш соатлари

@themantiq
Илм-фан | Science | Наука
Photo
Фибоначчи. Нима учун у табиатда жуда машҳур?

Табиатда биз кўрган кўплаб нақшларнинг марказида математика ётади. Масалан, Фибоначчи рақами. Кимдир бу рақамни коинотнинг қурувчиси деб ҳисоблайди, кимдир уни Худонинг рақами деб атайди, кимдир эса ортиқча оворагарчиликсиз уни амалда қўллайди ва ақл бовар қилмайдиган меъморий, бадиий ва математик ижодларга эга бўлади

Фибоначчи рақами ҳатто машҳур Леонардо да Винчи асарларида ҳам топилган дейишади, аммо бу субъектив фикрлар бўлиб буни исботловчи тарихий ҳужжатлар топилмаган

Математикада Фибоначчи кетма-кетлиги бутун сонлар қатори бўлиб, унда ҳар бир кейинги сон олдинги иккита соннинг йиғиндисини ифодалайди. Бошқача сўз билан айтганда Фибоначчи кетма-кетлиги қўйидагича: 0, 1, 1, 2, 3, 5, 8, 13, 21, 34, 55, 89, 144, 233, 377, 610, 987 ва ҳ.к.

Табиатда кенг қўлланилиши туфайли олтин нисбат (баъзан санъат ва математикада Фибоначчи рақами шундай деб аталади) бизни ўраб турган дунё тузилишини тартибга солувчи ва ҳаётни бошқарадиган коинотнинг энг уйғун қонунларидан бири ҳисобланади

Олтин нисбат ва Фибоначчи кетма-кетлиги кўплаб соҳаларни қамраб олувчи константалар бўлиб, уларнинг баъзилари математика оламидан жуда узоқда бўлиши мумкин. Улар бизнинг атрофимиздаги табиатда, кўплаб биологик шаклларда пайдо бўлади; дарахтларнинг шохланиши, баргларнинг пояда жойлашиши, гуллаш, қарағай конусларининг жойлашиши. Фибоначчи кетма-кетлигига мос келадиган бир қатор гулбаргларга бор. Аммо бу қоидага риоя қилмайдиган кўплаб ўсимликлар мавжуд.

Баъзилар инсон танаси қисмларининг нисбати, масалан, билакнинг қўлгача бўлган узунлиги Олтин нисбатга яқин деб даъво қилинади

Компьютер алгоритмлари: Фибоначчи рақамлари маълумотларни саралаш алгоритмларида ва қидирув алгоритмларида қўлланилади. Шунингдек, сотувчилар акция баҳосининг келажакдаги ҳаракатларини башорат қилиш учун Фибоначчи даражаларидан фойдаланадилар

Кейинчалик бу константалар маданият, санъат ва меъморчилик соҳаларини бирлаштирди. Кўпгина рассомлар, қайси соҳада бўлишидан қатъи назар, улар асарларини, мусиқий, бадиий, архитектура, фотографияни геометрик нисбат билан боғлайдиган олтин нисбатдан фойдаланадилар

https://cacos.uz/fibonachchi-raqami-nima-uchun-u-tabiatda-juda-mashhur-1-527

@themantiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/05/23 02:54:32
Back to Top
HTML Embed Code: